Сўнгги янгиликлар
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
Ўзбекистондаги барча дарахтларга паспорт ва ID рақам берилади
Ҳозирги кунда республика бўйича жами 200 мингдан ортиқ дарахтлар хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди.
Айни дамда республикадаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади, деб хабар бермоқда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, бу Президентнинг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 199-сон Фармонга кўра амалга оширилмоқда.
1 босқич доирасида барча вилоятлардаги яшил қоплам майдони аниқланган. Бунда ҳудудлардаги барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилган.
Бундан ташқари, вазирлик ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти билан бирга сунъий йўлдошдан олинган космик суратлар, масофадан зондлаш, геоахборот тизимлари ҳамда сунъий интеллект технологиялари ёрдамида Ўзбекистондаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, жойлашув координаталари, сони аниқланди ҳамда рақамли харитаси яратилган. Бунда АҚШ, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, Россия, Германия ва Япония каби давлатларнинг тажрибалари ўрганилган.
Дарахтларнинг саноғини амалга оширишда 5 ёшдан юқори бўлган дарахтлар ҳисобга олинган. Мазкур тадқиқот ишлари Ўзбекистон ҳудудидаги барча вилоятлар ва туманлар кесимида амалга оширилган.
Жами 254 миллион 162 минг 505 дона дарахтнинг координаталари аниқланиб,рақамли харитаси яратилди. Шу билан бирга, 2-3-босқичларда хатлов ишлари инспекторлар томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилган.
Бунда «Яшил макон» электрон платформаси такомиллаштирилиб, дарахтлар хатлови бўйича дарахатлар реестри тизими жорий этилган.
Ушбу тизим орқали махсус планшетлар ёрдамида дарахтларнинг тури, диаметри, ҳолати, координатаси, фотоси, ва масъул ташкилот тўғрисидаги маълумотлар киритилиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда республика бўйича жами 200 мингдан ортиқ дарахтлар хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди.
Маълумот учун, дарахтларни паспортлаштириш 3 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади.
2-босқичда хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади.
3-босқичда маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.