Qidirish

09:13 / 2024-01-24 348 0 Ҳодисалар

«Мен шок ҳолатига тушиб қолдим» — Боғчада 5-6 ёшли қизларга тегажоғлик қилган Мудиранинг ўғли 6 йилга қамалди

world-news

Боғча мудирасининг ўғли болалар ётоқхонасида 5-6 ёшли қизларни қўрқитиб, ечинтиргани ва уларга нисбатан аҳлоқсиз ҳаракатларни амалга оширгани учун 6 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 23 январь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида вояга етмаган Х. Ш.га (2008 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Ж. Курбанов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Х. Ш. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми "в" бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони тарбия колонияларда ўташ белгиланди.

Kun.uz’га ҳолатни тасвирлаб берган она боғча содир бўлган воқеадан шок ҳолатга тушиб қолганини айтган:

«Мана шунақа ҳолат бўлишига болаларни ёлғиз қолдирган боғча опалари шароит яратиб беряпти. Сўраб-суриштирсак, бу ишни қилган бола боғча мудирасининг ўғли экан. У ҳар куни мактабдан чиқиб, боғчага келаркан ҳамда бемалол гуруҳларга кириб юраркан. Мудиранинг ўғли бўлса ҳам бегона боланинг боғчага кириб юриши мумкин эмас-ку.

Бизнинг гуруҳ тайёрлов гуруҳи, қизлар катта бўлгани учун бу ҳолатни айтиб бера олишяпти. Агар кичик ёшдагиларига ҳам шунақа қилиқ қилса, улар гапириб беролмайди.

Бу кимларгадир ҳозир оддий нарса бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин. Лекин бу гапни эшитганимда мен шок ҳолатига тушиб қолдим. Боғчада шунақа ҳолат бўлади деб хаёлимнинг кўчасига ҳам кирмаган эди» - деди у.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш