Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Кадастрга оид саволларга жавоблар: оворагарчиликларга қандай барҳам бериш мумкин?
Аҳолида кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ кўплаб тушунмовчиликлар аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам юзага келмоқда.
Шу боис жойлардаги кадастр идораларида сунъий навбатлар, сарсонгарчиликлар, овора бўлишлар кузатилмоқда.
Оворагарчиликнинг олдини олиш мумкинми?
Аҳолига қандай қулайликлар яратилган?
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш керакми?
Йўқолган кадастр ҳужжатини қайта тиклаш мумкинми?
Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Бурхон Минасипов билан суҳбатлашдик.
– Фуқаро уй-жойига кадастр ҳужжатини шакллантириш учун қаерга мурожаат қилиши керак?
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун фуқаролар кадастр ташкилотига келиши талаб этилмайди, – дейди Бурхон Минасипов.
– Ариза билан давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари кифоя. Шунингдек, кадастр ҳужжати учун интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза бериш ҳам мумкин.
Бугунги кунда кадастр агентлигининг ўндан ортиқ хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти бор. Яъни, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, фуқаролар номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш, турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш, республика ҳудудидаги кўчмас мулк объектида хатлов/тақиқ мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш, кадастр паспортини тайёрлаш каби масалаларда онлайн фойдаланиш мумкин.
– Йўқолган кадастр паспортини тиклаш тартиби қандай?
– Йўқолган кадастр паспортини тиклаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.
Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
– Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни тўлашда кимларга имтиёз берилади?
– Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни тўлашда ногирон ёки нафақахўрларга имтиёзлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида имтиёз берилади.
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ўз вақтида расмийлаштирмаслик салбий оқибатларга олиб келади...
– Ҳа, албатта. Бу учун жавобгарлик белгиланган. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди. Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёхуд кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3 миллион сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 миллион 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, дейди Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Бурхон Минасипов.