Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Қўшхотинлик «фойдаси». Уч хотинига алимент тўламагани учун қамалган эркакнинг қарзини тўртинчи хотини қоплади
Уч нафар фарзандига алимент тўламасдан 15 суткага қамалган эркакнинг қарзини тўртинчи хотини қоплаб, турмуш ўртоғини муддатидан олдин қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 37 ёшли қарздор алимент тўловчи ота собиқ турмуш ўртоқлари Ю.Г., Ш.Н. ва С.М. лардан 2023 йил декабрь ойи ҳолатига 24 млн 636 минг сўм қарздорлиги бўлган.
Шу муносабат билган, жорий йилнинг 4 январь кунидаги суд қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. Ушбу воқеадан кейин эрининг қамоққа олинишидан қайғуга тушган турмуш ўртоғи қарздорликни тўлиқ бартараф этган.
Шундан сўнг, суд томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қайта кўрилиб, етказилган зарар миқдори қопланганлиги сабабли, жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинган.