Сўнгги янгиликлар
Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Фермерларга босим ортмоқдами?
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди
«Ferrari» ўзининг илк электромобилини ишлаб чиқармоқчи
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди
Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий миссияси директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди
АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди
“Одамлар учади”: HUMO AIR фаолиятининг илк ойида 314 та рейс билан 41 787 нафар йўловчи ташишга эришди
Ўзбекистондаги илк лоукостер авиаташувчи “Humo Air” учун 2023 йил 15 декабрдан 2024 йил 15 январгача бўлган давр Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига учиш жадвалида парвозларга бой ўтди.

Таъкидланишича, ўтган қисқа муддат давомида “Humo Air” самолётларида 41 487 йўловчи ўз манзилларига етказилган. Лоукостер 8 та йўналишда 314 та парвозни, жумладан дебют парвозлар ва кундалик рейсларни, амалга оширган.
Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп рейслардан бўлди. Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари “Humo Air” орқали Қарши, Самарқанд, Нукус, Термез, Фарғона ва Бухорога ҳам учмоқда.
“Яқин келажакда авиакомпания 1000 дан ортиқ рейсни амалга ошириб, 200 мингдан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда. 2024 йилда БАА, Туркия ва Қозоғистонга парвозларни йўлга қўйишни мақсад қилмоқдамиз. 2025 йил охирига қадар авиапаркимизни 18 та самолётга етказамиз”, - дейди компания вакили.
“Одамлар учади” шиорига эга бўлган мазкур компания Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйиши нафақат ички йўналишлардаги масофани яқинлаштириш, йўловчиларга қулайликлар таклиф этиш, балки, туризмни ривожлантириш, ҳудудлараро ишбилармонлик фаолияти учун муқобил шароит яратишни асосий мақсадларидан бири, деб билади.
Қайд этилишича, “Humo Air”нинг осмондаги бир ойлик саёҳати давомида ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш сари парвоз қила олган.
Маълумот ўрнида, лоукостер кичик бюджетли авиакомпания бўлиб, у ўз фаолияти билан боғлиқ барча омилларни оптималлаштириш орқали арзон нархларда чипталарни сотиш имкониятига эгадир.



