Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Энди одамлар «HUMO AIR» орқали Фарғона ва Бухорога ҳам арзон нархларда парвоз қилади
Авиакомпания томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, Фарғона ва Бухорога учиш чипталарининг нархи 159 минг сўмдан бошланади.
Ўзбекистон бўйлаб қулай, ҳамёнбоп ва хавфсиз авиқатновларни йўлга қўйган «HUMO AIR» компаниясининг навбатдаги манзили Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналишига қаратилди.
Илк рейслар жорий йилнинг 9 январидан бошланади. Самолёт Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага сешанба ва пайшанба кунлари 14:20 да, Фарғонадан Тошкентга эса худди шу кунлари 15:45 да учади. Ушбу йўналиш бўйича шанба кунлари ҳам авиақатновлар йўлга қўйилган бўлиб, Тошкент-Фарғона йўналишида 10:15 да, Фарғона-Тошкент йўналишида худди шу куни 11:40 да парвоз қилади.
Таъкидланишича, «HUMO AIR» авиакомпанияси томонидан Тошкентдан амалга оширилаётган мунтазам рейслар қатор афзалликларга эга. Хусусан, бу рейслар транспорт тизимида имкониятларни кенгайтиради, аҳолига қулай ва самарали саёҳат қилиш имконини беради.
Қайд этилишича, янги лоукостер хизматлари бизнес, туризм ва сармоя киритиш учун янги имкониятлар очади, меҳмонларни, шунингдек, юқори салоҳиятга ва имкониятга эга бўлган ҳамкорларни ҳам ўзига жалб қилади. Рейсларнинг жорий этилиши нафақат ҳудуднинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади, балки маданий алмашинувлар ва ҳамкорликка ҳам хизмат қилади.
«HUMO AIR» авиакомпаниясини пойтахтдан Фарғонага вилоятига йўналиш очилгани билан табриклаймиз. Бу йўналиш Фарғона шаҳрининг ижтимоий, туризм ва ишбилармонлик соҳалари ривожи ва фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддамиз», — деди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров.
Мазкур йўналишдаги парвозлар 180 йўловчига мўлжалланган. Чипталарни Flyhumo.com сайти орқали бронь қилиш мумкин. Шунингдек, 10 январь куни «HUMO AIR»нинг Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича ҳам илк парвози бошланади. Ушбу рейснинг учиш вақти Тошкентдан Бухорога 10:15 да, Бухородан Тошкенга эса 12:00 да, ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари этиб белгиланган.
Бухоро вилоят ҳокимлиги мамлакатимизнинг сайёҳлар учун асосий йўналишлардан бири бўлган Бухоро шаҳрига Тошкентдан тўғридан-тўғри рейслар қатнови йўлга қўйилиши бўйича ижобий муносабат билдирган.
Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, эндиликда нафақат хорижлик, балки маҳаллий сайёҳлар ҳам ҳамёнбоп нархларда парвоз қилиб, Ўзбекистоннинг бетакрор маданиятига шўнғиш имкониятига эга бўладилар.
«Сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз турмуш тарзини яхшилаш, туризм ва ҳудудлараро парвоз маданиятини ривожлантириш учун ҳар томонлама шарт-шароит яратишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишим керак», – дейди Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари.
Маълумот ўрнида, «HUMO AIR» лоукостер авиакомпанияси 2023 йилнинг 15 декабридан Ўзбекистоннинг тўртта шаҳри – Нукус, Самарқанд, Урганч ҳамда Қаршига парвозларни бошлаган.
Жорий йил 7 январидан эса авиакомпания Термиз, Қарши, шунингдек, Самарқанд-Урганч-Самарқанд йўналишида қатновларни амалга оширди. «HUMO AIR» билан энди одамлар Фарғона ва Бухорога ҳам уча олади.
Эслатиб ўтамиз, лоукостер деганда кам бюджетли авиакомпания тушунилади. У компания фаолияти билан боғлиқ барча омилларни оптималлаштириш орқали чипталарни арзон нархларда сота олиш имкониятига эга бўлган авиаташувчидир.