Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Ҳожи ака бизга нимага керак, пулимизни беришса бўлди: Зафарободлик фермерлар Jizzax Kenteks’дан ҳақини ололмаяпти…
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги фермер хўжалиги раҳбарлари Jizzax Kenteks кластери билан ҳисоб-китоб ишлари якунига етказилмаганидан норози бўлиб, туман ҳокимлиги биносига йиғилишди. Фермерлар кластер раҳбариятидан ва ҳокимликдан масалани ижобий ечимини сўрашган.
Effect.uz’га маълум қилинишича, кластер фермерлар билан ҳисоб-китобда ғирромчиликка йўл қўйган, жумладан, ортиқча устамалар ушланиб қолинган. Кредит фоизини оширган, бериладиган маҳсулотлар хусусан, салярканинг нархига 10 фоиз қўшимча ҳақ олган.
Фермерлардан бири шу куни кластер вакили ва туман ҳокимига байрам учун 20 млн сўмдан нақд пул бериш таклифини илгари сурди. Кластер вакили эса таклифга «Хожи ака» билан гаплашгандан сўнг жавоб беришини билдирди. Фермерлар эса Ҳожи ака (ким назарда тутиляпти таҳририятга номаълум) бу масалада нима учун кераклигини сўрашган.
Шунингдек, фермерлар Зомин-Зафаробод ғалла кластеридан ҳам норози, чунки бу кластер ҳам фермерлар олдидаги қарздорликни ёпиб бермаяпти, натижада солиқ тўловлари кундан-кунга ошиб бормоқда, МИБ ходимлари ҳар куни уларни безовта қиляпти.
Effect.uz ҳолат бўйича воқеалар ривожини кузатиб боради.