Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 11

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 29

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 105

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 194

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 221

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 200

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 327

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 298

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

15:26 / 2023-12-28 1165 0 Ҳодисалар

«Шоли экиш ва уни етиштиришга қаршилик кўрсатилмайди» – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Гурландаги фермерлар норозилиги бўйича муносабат билдирди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги EFFECT.UZ орқали ёритилаётган Гурландаги фермерлар масаласига расмий муносабат билдирди.

world-news

Маълумки, мурожаатда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали танловда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра, суд орқали захирага қайтарилаётгани, судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилаётганлиги баён этилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ишчи гуруҳи аъзолари мазкур масала ортидан Хоразм вилояти, Гурлан туманида ўрганиш олиб борган.

Ўрганишда Гурлан туман прокуратураси томонидан мазкур туманда фаолият юритаётган 37 та шоличилик фермер хўжаликларига Гурлан туман ҳокимининг «Шоличилик фермер хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш тўғрисида»ги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Урганч туманлараро маъмурий судига ариза киритилганлиги аниқланган.

Мазкур аризада Гурлан туман хокимлиги томонидан фермер хўжаликларига қўшимча ер ажратиш юзасидан қабул қилинган қарорларида тендер танловлари ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаганлиги ва танловлар ўтказилмаганлиги важлари асос қилиб кўрсатилган.

Ишчи гуруҳ томонидан туман хокимлигининг ушбу фермер хўжаликларига ер майдони ажратиш ҳақида қабул қилинган қарорлари ва унга оид ҳужжатларини ўрганилганда, «Гурлан ҳаёти» газетасида танлов ўтказиш бўйича эълон берилганлиги ҳамда танлов якунлари бўйича ер участкаларини ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш туман комиссияси баённомалари расмийлаштирилганлиги аниқланган.

Таъкидланишича, ўрганиш натижалари ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Гурлан тумани ҳокими, прокурори ва ҳокимият юрисконсульти иштирокида амалга оширилган.

Бундан ташқари, Гурлан тумани маданият марказида мазкур шикоятни йўллаган фермерлар билан ҳам очиқ мулоқот ўтказилган.

Муаммо юзасидан фикрлари тингланган. Қонуний ва ижобий ечимга келиниши бўйича тушунтиришлар берилган.

Шу билан бирга Гурланлик фермерларга Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ҳар бир маҳсулотнинг ўз ўрни ва аҳамияти борлиги маълум қилиниб, шоли экиш ва уни етиштиришда монеълик бўлмаслиги маъқуллиги таъкидланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш