Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
«Тоза ҳаво учун қизғонган куч ва маблағни касалхоналар қуришга сарфлаймиз» — Расул Кушербаев
Олий мажлис қонунчилик палатаси собиқ депутати, Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев пойтахтда экология билан боғлиқ вазият кундан кунга ёмонлашиб бораётганини маълум қилди.
“Куни кеча Тошкентга бир муддат хизмат сафарига келган танишим Германиядаги уйига қайтиб кетди. Бугун қўнғироқ қилиб, уни Тошкетда қийнаган йўтал касали уйига боргач йўқолганини айтмоқда. Унинг тахминича бу йўтал Тошкентнинг зарарланган ҳавоси билан боғлиқ. Менимча у ҳақ.
Мен ҳам оҳирги вақтлар уй ичидаги ҳавони тозалаб берувчи чўнтакбоп ускуна қидираяпман. Аксига олиб қиммат экан.
Миянинг кислородга тўйинмаслиги сабабли уйқусизлик, томоққа чанг ўтириши ортидан йўтал ва аллергия кабилар ўзимни ҳам қийнашни бошлаган.
Ёзишларича баъзи кунлари(21 декабр) Тошкент ҳавосидаги PM 2,5 зарралари учун рухсат этилган максимал концентрациялар (ПДК) 57 (эллик етти) марта ортиқни ҳам ташкил қилган.
Аслида унинг бир баравар ортиқ бўлиши ҳам инсон соғлигига зарар. Бу нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса саратонни чақираркан.
Бир томондан автомобиллар кўплиги, завод ва станцияларнинг ишлаши атмосферага заҳарли газлар чиқаришни орттираётган бўлса, иккинчи томондан пойтахтда яшил ҳудудлар камайиб, дарахтзорлар йўқолишда давом этмоқда.
Бу пойтахт ва бошқа ҳудудлар ҳавоси билан боғлиқ вазият жиддийлигини кўрсатмоқда. Шу боис, ҳозир бизга самараси узоқ вақт талаб этаган яшил лойиҳалар билан параллел равишда Тошкент ҳавосини тозаловчи тезкор чоралар кўришни бошлаш керак.
Масалан, ҳаво тозаловчи ускунлар нархини пасайтириш, ҳавога зарарли газ чиқарувчи автомобиллар ҳаракатини камайтириш, тутун чиқарувчи барча заводларга тезкор фильтрлар ўрнаттириш ва ҳоказо. Акс ҳолда тоза ҳаво учун қизғонган куч ва маблағни касалхоналар қуриш учун сарфлаймиз!", - деб ёзди депутат.