Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Бу ўйин эмас! Ҳоким ва прокурорга нисбатан хизмат текширув тайинланиши керак» – Чорихон Қодиров гурланлик фермерлар иши ҳақида
Хоразм вилоятининг Гурлан туманида 40 дан ортиқ шоличиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ер майдонлари прокурорнинг судга киритиган даъво аризасига кўра захирага қайтарилаётган эди.
Кескин эътирозлар ортидан тегишли идоралар ҳолатга муносабат билдириб, адолатли ечим бўлишига ваъда беришди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари ва бошқа идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 20 декабрь куни Гурланга етиб бориб, фермерлар билан учрашди. Йиғилишда прокурор ҳам иштирок этган.
Кейин эса бир гуруҳ фермерлар Тошкентга йўлга чиқиб, кенгаш ҳуқуқшуноси Чорихон Қодировдан ёрдам сўрашган.
Қодиров айни кунларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган гурланлик фермерлар ишида ноҳақ «ўйинлар», адолатсиз қарорлар қабул қилинганини билдириб, туман ҳокими ва прокурорига нисбатан хизмат текшируви тайинланиши кераклигини, ишни бир томонлама кўрган судяларга нисбатан кескин чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, у фермерларга нисбатан бўлаётган адолатсизликларга тез орада нуқта қўйилиши шартлигини тушунтирган.



