Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Тошкент Кимё халқаро университети ректори вафот этди
Тошкент Кимё халқаро университети ректори, иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор Кудайбергенов Жанполат Шамуратович 2023 йил 21 декабрь куни 45 ёшида вафот этди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Жанполат Шамуратович меҳрибон устоз ва жонкуяр раҳбар, янгиликларга интилувчан инсон сифатида катта бир жамоани бошқарди. Унинг раҳбарлигида минглаб талабалар билим олди, шогирдлар етишиб чиқди, илмий изланишлар олиб борилди.
Профессор Кудайбергенов Жанполат Шамуратовичнинг мамлакатимиз илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини инобатга олиниб, унинг хизматлари Ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб тақдирланган. Ҳаётдан бевақт кетганига қарамай, Жанполат Шамуратовичнинг ўз ишига виждонан ёндашиши, хизматга содиқлиги, камтарлиги ва жамоавийлик руҳи келажак авлодларни илҳомлантиришда давом этади.
Меҳрибон устоз, камтарин инсон Жанполат Шамуратовичнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, — дейилади хабарда.
Жанпўлат Кудайбергенов — 1978 йил 10 мартда Нукус шаҳрида туғилган. 2000 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини, 2001 йилда Бирмингем университетини (Буюк Британия) тамомлаган.
2010-2014 йилларда Тошкент молия институтининг Ҳисоб ва аудит факультети декани лавозимида ишлаган. 2014-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ишлаган.
2018 йилдан ЁЖУ техника институтининг ўқув ишлари бўйича проректори. 2019 йилдан Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти ректори лавозимида фаолият юритди.