Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

00:02 / 2022-12-15 227 0 Жамият

«Миллий меросга менинг ҳиссам» – Самарқандда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган кўргазма ўз ишини бошлади

Таъкидланишича, ушбу ашёлар келгусида музей-қўриқхона тасарруфида ташкил этилиши режалаштирилган музейлар экспозициясини бойитишга хизмат қилади.

world-news

Кеча, 13 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги «Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик» музейи биносида «Миллий меросга менинг ҳиссам» акцияси доирасида харид қилинган ашёлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма Маданий мерос агентлиги, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси томонидан ташкил этилган.

Маълум қилинишича, мазкур тадбир Президентнинг 2022 йил 27 майда қабул қилган «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида эълон қилинган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси доирасида давлат музейларига маданий бойликларни, шу жумладан, мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш, маданий бойликларни аниқлаш ва ҳар йили давлат музейларида аҳолидан харид қилиб олинган маданий бойликлар кўргазмасини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган.

Кўргазмада, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ходимлари вилоят ва республика бўйлаб илмий экспедициялари давомида топилган ҳамда аҳолидан харид қилиб олинган бир қатор ноёб ашёлар намойиш этилган.

Хусусан экспонатлар орасидан:

- Паяриқдан топилган сакларнинг икки минг йиллик бронза қозони,

- милоддан аввалги ИИ аср ва милодий ХИВ асрларга оид бронза кўзгулар,

- Қорахонийлар даврига оид 180 та кумуш тангалар коллекцияси,

- Чиғатой хонларининг 236 та динор ва дирҳамлари,

- ипак гиламлар, антиқа заргарлик буюмлари, тарихий либослар ва расмлар ўрин олган.

Таъкидланишича, ушбу ашёлар келгусида музей-қўриқхона тасарруфида ташкил этилиши режалаштирилган музейлар экспозициясини бойитишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш