Сўнгги янгиликлар
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Иложсиз таклиф: Олмазор ҳокими снос ишида жавобгарликдан қутулиб қолмоқчи…ми?
Куни кеча Effect.uz орқали Олмазор тумани ҳокимияти ходимлари томонидан фуқаро Дилбар Умартўраевага тегишли бўлган савдо дўкони ноқонуний равишда бузиб ташлангани ҳақида видео лавҳа ёритилган эди.
Мазкур видеорепортаж ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлиб, Ўзбекистонда инсон қадри снос масаласига келганда унутилиши ҳақида кўп фикрлар таъкидланган.
Мазкур вазият бўйича Дилбар Умартўраеванинг ўғли ва келини Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова қабулида бўлиб, сенатор билан масалани муҳокама қилишганди. Шундан сўнг фуқаролар ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатов қабулига ҳам боришган.
Юқори лавозимдаги шахслар қабулига кирилгач, ишлар бироз олдинга силжиб, сенатор Дилором Тошмуҳамедова аралашуви билан фуқаролар Олмазор туман ҳокими Азизхон Умархонов билан норасмий учрашув ўтказишган ва келажакда қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида гаплашиб олишган.
Ҳоким фуқаролар билан музокара учрашувида бузилган дўкон учун компенцасия бериш масаласи қайтадан кўриб чиқилишини, дўкон майдони эса корректировка қилинган тақдирда кўп қаватли уйлар эгалари яъни 100 дан ортиқ бўлажак қўшниларнинг розилиги кераклиги ҳақида тушунтирган. Деярли иложсиз масалани ўртага ташлаган туман ҳокими барча масъулиятни мулк эгаси Дилбар Умартўраеванинг ўғлига ва бошқа мутассадиларга юклаган. Хуллас ҳоким, кўп масалаларда ваколати йўқлигини таъкидлаб, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ҳаракат қилган.
Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, дўкон бузилишида бош қош бўлган ҳоким янги 2024 йилдан бошлаб бошқа лавозимга ишга ўтиши мумкин ва шундай бўлган тақдирда мулк эгасининг ишлари анча чигаллашиб кетади. Дилбар Умартўраеванинг яқинлари табиийки ҳокимнинг бошқа ишга ўтишидан жиддий хавотирларини билдирмоқда.
Ҳокимият қонуний асослари мавжуд бўлган мулкни бузса-ю, суд қарорисиз дўконни буздириб, сурбетларча на компенсация на бир жойга жой бермасдан, масалани тинч йўл билан ҳал қилиш ўрнига қўшнилардан бориб рухсат сўраш кераклигини айтиб, вазиятдан осонликча қутулиб қолса… Қайси замонда қайси давлатда яшаяпмиз ўзи? Пойтахт Тошкентда ақлга сиғмайдиган ҳолат ва бу вазиятдан ҳамманинг хабари бўла туриб, гўёки ҳеч ким кўрмагандек…
Ҳоким учрашувда фуқароларга ортда қолган ишларни унутиб олдинга кетиш керак дейди, учрашувдаги фикрларни таҳлил қилиб, иш жараёнларини олдинга кетишдан кўра ортга ташланадиган қадам сифатида бемалол айтиш мумкин… Майли, ҳоким ҳам бир давлат ходими у Халқ тўлайдиган солиқлар эвазига маош оляпти, у ҳеч қачон одамлардан устун бўлолмайди. Аммо биз ишонамизки, Умархоновга қанчалик қийин бўлсада у фуқаролар дардини ҳис қилган ҳолда Дилбар Умартўраева оиласига амалий ёрдам қўлини чўзади. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради…



