Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
«Tahoe-2» ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳрида 14 декабрь куни содир бўлган “Tahoe-2” ҳамда “Тiсo” русумли транспорт воситалари иштирокидаги ЙТХ юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2023 йил 14 декабрь куни соат 13:00 лар чамасида Марғилон шаҳар А.Яссавий-Тинчлик кўчалари кесишган чорраҳаси автомабил йўлида фуқаро М.Ю “Tahoe-2” автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.Т. бошқарувидаги “Тiсo” русумли автомашинага урилиб, йўл улов ҳодисасини содир этган.

Натижада “Тiсo” русумли автомашина ҳайдовчиси С.Т. ва йўловчиси А.Қ. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган.
Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорининг берган маълумотномасига кўра, С.Т. да оғир тан жароҳати – бош мия чайқалиши, бош мия травмаси, чап оёқ синиши ва бошқа жароҳатлари борлиги ҳамда йўловчи А.Қ.да чап болдир суяги ёпиқ синиши жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.