Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Ўзбекистонда Гонконг гриппи қайд этилгани расман тасдиқланди
Сўнги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5 фоизга камайган, Тошкент шаҳрида 25,4 фоизга камайганлиги кузатилди. Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.
ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан (эпидемик парог) 34,3 фоизга пастлиги кузатилмоқда.
Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368.3 ни ташкил этмоқда.

“Бунга ЎРИ билан касалланган беморларни алоҳидаламаслик, бемор болаларни таълим муассасаларига юбориш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан даволаниш асосий сабаблар бўлмоқда”, — деди Нурмат Атабеков.
Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838та бемор ўринлари яратилган бўлиб, уларда 6000 нафар бемор даволанмоқда.
Қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда.
Маълумот ўрнида, Гонконг гриппи А гриппи вирусининг H3N2 серотипидан келиб чиққан ўткир респиратор касаллик бўлиб, касалликнинг бу штамми H3N2 деб аталади. Касалликнинг ўлим даражаси 0,5 фоиздан ошмайди.
Грипп А (H3N2) бу касаллик учун классик симптомлар билан юзага келади, бу оддий грипп вируси келтириб чиқарадиган характерли аломатлардан фарқ қилмайди.
Улар орасида:
- танадаги оғриқлар;
- умумий заифлик ва уйқучанлик;
- бош оғриғи ва бош айланиши;
- мушак оғриғи;
- юқори ҳарорат (кўпинча 39 даражадан юқори);
- кўнгил айниши ва диарея;
- кўзлардаги оғриқ,
ёш ва оғриқ;
- томоқ оғриғи ва қуруқ йўтал.