Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Туризмдаги оғриқли нуқта ёҳуд масъуллар лоқайдлиги
Прокуратура органлари томонидан туризм соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 25 млн.дан зиёд хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун меъёрга асосан ўртача 12,5 мингта СГШга эҳтиёж мавжуд.
Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида 2019-2021 йилларда СГШлар қуриш учун ер участкалари аукционсиз берилган. Ушбу имтиёздан айрим “тадбиркорлар” умуман фойдаланмаган бўлса, айримлари уддабуронлик билан фойдаланган.
Ушбу тартибга асосан ҳокимликлар томонидан 485 та ёки ҳар тўртта мурожаатлардан учтасига ер участкалари ажратилмаган. Ажратилганларида эса СГШлар қурилиши, ишга туширилиши ўрганилмаган ёки масъуллар томонидан бу борада ноқонуний қарорлар қабул қилинган.
Ёки, СГШ учун ажратилган 41 та ер майдонида савдо, маиший хизмат ва овқатланиш масканлари қурилиб, уларга эгалик ҳуқуқи ноқонуний расмийлаштириб берилган.
Жумладан, Самарқанд шаҳри ва Миробод туманида 1 тадан, Ангрен 2 та, Учтепа ва Паркентда 3 тадан, Олмалиқ шаҳри, Гулистон ва Оқолтинда 4 тадан, Мирзаободда 8 та ва Сардобада 11 та шундай ҳолат аниқланган. Шу жумладан, ер участкалари ўлчамига (80-100 м2) қўйилган талаблар ҳам қўпол равишда бузилган.
Масалан, ҳожатхона учун Мирзаободда “M.T.” фермер хўжалиги ва фуқаро С.К.га 1 гектардан, фуқаролар С.Х. ва Б.Ж.га 0,8 гектардан ер майдони ажратиб берилган.
“Аниқланган ҳолатлар юзасидан кадастр ва қурилиш бўлимлари масъулларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда”, — дейилади хабарда.