Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
Диний блогер Аброр Мухтор Али билан жанжаллашиб 7,5 йилга қамалган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, у 2021 йилда “Тўхтабой” жоме масжидида Аброр Мухтор Алига қарши жанжал кўтарганидан сўнг қамоққа олинган. Шундан сўнг Орифхўжаев тақиқланган диний материалларни сақлаш ва тарқатиш бўйича айбли деб топилиб 7,5 йилга қамалган эди. Айни вақтда Орифхўжаев муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиқарилган.
Маълумот ўрнида, Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев масжидда Ислом цивилизацияси маркази ходими Аброр Мухтор Алийни «мунофиқсан» деб ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузгани учун 15 суткага қамалган эди. Текширув давомида унинг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги айрим материаллар «диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар» деб топилган ва унинг устидан жиноий иш очилган.
26 июнь куни Олмазор туманидаги «Тўхтабой» масжидида Ислом цивилизацияси маркази ходими Аброр Мухтор Алий ва блогер Фозилхўжа Орифхўжаев ўртасида низо келиб чиққан. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Ф.Орифхўжаев масжидда маъруза қилаётган Аброр Мухтор Алийга қарши фикрлар билдиргани, масжид жамоати унга қаршилик қилгани, Аброр Мухтор Алий эса уни гапиришга қўйиб беришларини сўрагани акс этган.
Шундан сўнг фуқаролардан келиб тушган хабар асосида Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилган ва тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.



