Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди — «Узгидромет»
Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун 2023 йилнинг ноябрь ойи энг иссиқ бўлди, дея хабар бермоқда “Узгидромет” ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, ҳавонинг ўртача статистик ҳарорати кескин ўзгариб туриши ноябрь ойи учун хосдир. Бундай ўзгариб туришлар ушбу йилда ҳам кузатилган.
Аммо бошқа йиллардан фарқи, бу ўзгариб туришлар юқори ҳарорат фонида содир бўлди. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга нисбатан юқори бўлди ва фақат совуқ даврда иқлимий меъёргача пасайди. Барча ҳудудларда ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3-6даражага кўп бўлди (1-расм).
2023 йил ноябрь ойи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ ноябрь ойи рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Энг иссиқ кунларда максимал ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқга етди. Минимал ҳарорат фақат республиканинг шимолида салбий қийматларгача пасайди.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида республика ҳудуди бўйича ҳеч бир жойда максимал ҳаво ҳароратининг рекорд даражадаги юқори кўрсаткичлари кузатилмаган. Ноябрь ойида мутлақ максимал ҳарорат 29-32 даража илиқни, жанубда 33-35 даража илиқни ташкил этди.
Ноябрь ойининг ўзига хос иқлимий хусусияти - бу ойнинг бошидан унинг охиригача ҳароратнинг тез пасайиши, чунки ноябрь ойининг охири қиш мавсумига ўтишдир. Республика ҳудудининг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳарорат одатда 15-20 даража илиқ, иккинчи ярмида эса 10-15 даража илиқ атрофида бўлди.
2023 йил ноябрь ойида бундай тенденциялар кузатилмади, ойнинг бошида ҳам, охирида ҳам ҳароратнинг юқори қийматлари кузатилди (2-расм).
2023 йил ноябрь ойи республика бўйича нисбатан қуруқ бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кам ва меъёр атрофида бўлди.
Республиканинг текислик ҳудуди бўйича ёғингарчилик фақат ёмғир кўринишида ёғди. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши кузатилди.
Меъёрга нисбатан ноябрь ойи 2023 йилнинг куз мавсумидаги
энг иссиқ ой (меъёрдан 3-6 даража илиқ) бўлди. Октябрь ойида ойнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 1,5-2,5даражага юқори, сентябрь эса ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлди.
Умумий олганда, 2023 йил кузи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ бўлди. Об-ҳаво шароитига кўра, бу ҳақиқатан ҳам бахмал (бархат) мавсуми бўлди.