Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«Салимбойвачча», «Бахти Ташкентский», «Саидазиз Медгородок»: Ўзбекистонда криминал авторитетларнинг даври тугамоқда…
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини эълон қилганидан сўнг, криминал оламдаги бир қатор таниқли шахслар қўлга олингани маълум бўлди.
Хусусан, Салимбойвачча номи билан оммага танилган Салим Абдувалиев (хабар расман тасдиқланмаган, аммо инкор ҳам этилмаган), Бахти Ташкентский, Саидазиз Медгородок каби шахслар ҳибсхонада сақланмоқда. Бундан ташқари, Фарғонада қўлга олинган бир қатор криминал авторитетлар орасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов номи ҳам бор.
Криминал оламга ўзини яқин деб билган бир қатор шахсларнинг сўнгги кунларда қамоққа олиниши «Ҳумо Арена»да қўшиқчи Jah Khalib’нинг концертида сотилган сохта чипталарга боғлиқ эмас, фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари арқонни узун ташлаб қўйишган эди, дейди Effect.uz билан гаплашган манба.
Куни-кеча интернетда Салим Абдувалиевнинг қанотига яқин ука сифатида кираётган «Сайидазиз Медгородок» Тошкентга «положенец» сифатида тайинланиши мумкинлиги ҳақида гап сўзлар тарқалган эди. Аммо, махсус идоралар Ўзбекистонда кўча қўли эмас балки қонунлар устуворлигини яна бир бор кўпларга эслатиб қўйишди.
Шунингдек, Салимбой Абдувалиев тўғрисидаги хабарлар фонида криминал оламда таниқлилардан бўлган яна бир шахс Ғофур Раҳимовга қидирув эълон қилинганига оид маълумотлар тарқалди. Effect.uz манбасига кўра, Раҳимов айни кунларда қамоқда ёки қидирувда ҳам эмас.