Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Банкнинг собиқ раҳбари тадбиркор билан тил бириктириб, 1 млрдга яқин кредит пулларини «туя» қилди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурота туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Маълум бўлишичА, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унга кўра, “M.N.” ва “E.N.” МЧЖ раҳбари М.Ж. ҳудудий тижорат банки филиали собиқ раҳбари А.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган жами 940 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек “E.-s.” МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз 150 млн сўмни “M.N.” МЧЖга кредит қарзини тўлаш мақсадида молиявий ёрдам кўринишида ўтказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.