Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Наманганда МИБ қарздор фуқароларнинг қорамол ва қўйларини хатлади
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Чуст туманида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари акс этган видеолавҳа жойлаштирилган.

Унда қарздор фуқаролар ижро талабларини бажармаётгани, давлат ижрочилари ҳамда ички ишлар идоралари ходимларига қаршилик қилаётган ҳолатлар ёритилган. Мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва якуний хулосалар берилди.
Маълумки, Бюро органларининг асосий вазифаси суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижроси тўлиқ таъминлашдан иборатдир. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Бюронинг Чуст туман бўлими томонидан жорий йилнинг 24 ноябрь куни қарздорликни ихтиёрий муддатда тўламаган фуқаролар хонадонларига мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Б.Жабборовдан АТБ Агробанк Чуст туман филиали фойдасига жами 36 млн. 293 минг сўм ундириш кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳужжат Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувига олинган ва ҳаракатлари олиб борилган. Яъни қарздорга ихтиёрий муддат берилган,бироқ ана шу вақт ичида Б.Жабборов қарзни тўлаш ўрнига турли баҳоналар билан тўловни пайсалга солган.
Шундан кейин давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг яшаш манзили Чуст тумани Пансада маҳалласи Карвон кўчасидаги хонадонига борилиб, яшаш эҳтиёжидан ортиқча бўлган мол-мулклари, аниқроғи қорамоли хатланган.
Шунда, қарздорнинг қариндоши келиб, жамоат тартибни сақлаш учун масъул бўлган ички ишлар органлари ходимлари талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатган. Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қарздорлик эвазига 10 бош қўй хатланаётган жараён акс этган видео хабалар тарқатилган. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига кўра қарздор С. Абдуллаевдан АТБ Агробанк туман филиали фойдасига 40 млн. 68 минг сўм ундириш белгиланган бўлиб, қарздор бир неча бор огоҳлантирилган. Бироқ, қарздорлик бартараф этилмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари даврида, қарздорлик эвазига 10 бош қўйлар хатланган.



