Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 57

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 220

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:06 / 2023-11-23 390 0 Ҳодисалар

Табиатга зарар қарийб 35 миллиард: Чирчиқ дарёсидан катта миқдорда қум-шағал қазилаётгани аниқланди

world-news

Тошкент шаҳри, Бектемир туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида олиб борилган назорат тадбири давомида дарёнинг қирғоғидаги муҳофаза минтақасида (дамба) 1 дона экскаватор ва 2 дона «ЧАКМАН» русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида қум-шағал маҳсулотларини қазиб олиниб, ушбу ҳудудда жойлашган тош майдалаш ва қайта ишлаш цехига ташиб кетилаётганлиги аниқланди.

Бу Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида маълум бўлган.

Таъкидланишича, Экология вазирлиги ҳузуридаги «Яшил лойиҳа» лойиҳалаш институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда қум-шағал маҳсулотлари қазилган жойда ўлчов ишлари олиб борилган. Натижада жами 57 833,53 м3 қум-шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олингани, бу билан табиатга 34 миллиард 718 миллион 624 минг 729 сўм зарар етказилганлиги ойдинлашган.

Вазирликнинг маълум қилишича, бу ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси талаблари бузилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш ва табиатга етказилган зарарни ундиришда мақсадида тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроратурасига юборилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш