Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

21:24 / 2023-11-18 804 0 Жамият

Сурхондарёда биринчилардан бўлиб, Ўзбекистондаги Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази очилди

Президентнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Сурхондарё вилоятида «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» фаолият бошлади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

world-news

Таъкидланишича, марказ кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш каби тадбиркорларни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги тадбирларни амалга оширади.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мутасаддилар ва фаоллар билан марказда яратилган шароитлар билан танишиб, масъулларга марказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш, тадбиркорларнинг энг яқин кўмакчисига айлантириш юзасидан вазифалар юклаган.

Қўшимча қилинишича, келгуси, 2024 йилда марказ томонидан микро бизнесни қўллаб қувватлаш орқали 1 200 та субъектни кичик ва ўрта бизнесга ўтказиш, 1300 нафар тадбиркорнинг ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, 450 нафар тадбиркорнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш