Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Instagram’да Президент ва унинг оиласини ҳақоратлаган йигит қамалди
Instagram тармоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг оиласини ҳақорат қилган шахс озодликдан маҳрум қилинди.
UzNews.uz'нинг маълум қилишича, 2004 йилда туғилган И.Д. исмли йигит 2023 йилнинг ёз ойларида Россияда ишлаб юрган вақтида Instаgram'да President family номли видеолавҳани томоша қилиб, ушбу видеога президент Шавкат Мирзиёев ва унинг оиласини ҳақорат қилувчи изоҳ қолдирган.
Шундан сўнг, у ўзининг танишларининг тавсияси билан ушбу постини ўчириб ташлаган. Йигит Ўзбекистонга қайтганида унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилди.
Каттақўрғон туман судида чиқарилган ҳукмига кўра, И.Д. ЖКнинг 158-моддаси (Ўзбекистон президентига тажовуз қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Судланувчи йигит бу ишидан пушаймонлиги, билмай, ёшлик қилиб қўйгани ва президентнинг олиб бораётган сиёсатидан норози эмаслигини билдирган. Суд шуларни инобатга олиб, йигитга нисбатан 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.