EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Томирларнинг тортишиб туриши касалликлардан хабар беради

Томирларнинг тортишиб туриши касалликлардан хабар беради

Нега томир тортишади?

Томирлар тортишиши - бу бир ёки бир нечта мушакларнинг тўсатдан қисқариши оқибатидир. Кўп ҳолатларда томир тортишиши оёқларда кузатилади.

Қон айланишининг бузилиши. Мазкур ҳолатда ҳам томирларда тортишиш юзага келади ва бу кўпинча компьютер қаршисида кўп ўтирадиганларда кузатилади.

Ноқулай пойабзал. Орқа қисми очиқ ва баланд пошнаси бўлган оёқ кийимларни жуда кўп кийиб юриш сабабли оёқ томирлари тортишади

Минераллар етишмаслиги. Калий, кальций ва магний мазкур элементлар етишмаслиги мушакларнинг бўшашишига тўсқинлик қилади ва бунинг оқибатида томирлар тортишади.

Асабий зўриқиш ёки неврологик касалликлар. Бундай ҳолатларда ҳам мушаклар бўшашиши қийинлашади.

Ноқулай уйқу ҳолати. Увушиб қолган қўл, оёқ, бўйин буларнинг ҳаммаси қон айланишининг бузилиши белгисидир ва тунда томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин.

Оёқларнинг совуқда қолиб кетиши. Агар оёқлар совуқ жойда жуда кўп вақт қолиб кетса, томирларда зўриқиш бўлиб тортишади.

Томир тортиши сабабли инсульт ёки инфаркт келиб чиқариши мумкинми?

Томир тортишиши кўп ҳолатларда ёши катталарда юзага келади. Хусусан 40-50 ёшлиларда томирларда зўриқишлар бўлиши оқибатида томирлар тортиша бошлайди. Улар танасидаги холестерин миқдорини тез-тез текширтириб туриши керак.

Чунки қон томирлари деворида холестерин моддасининг кўпайиб кетиши оқибатида қон юриши бирмунча қийинлашади. Агар бу ҳолатнинг олди олинмаса, қўл ва оёқларда увушишлар кузатилади.

Мазкур ҳолатлар юзага келиши билан шифокорга мурожаат қилиб текширувларда ўтилмаса, инсульт ёки инфаркт келиб чиқиши мумкин.

Ёшларда бўлса бу ҳолат танада қон яхши айланмаслиги сабабли юзага келади. Улар мазкур муаммони жисмоний машқлар ва тоза ҳавода тез-тез сайр қилиш орқали ҳал қилишлари мумкин.

Томир тортишининг икки хил тури мавжуд. Биринчиси, кескин ва қисқа фурсат давом этувчи, тиббиётда клоник томир тортишиши дейилади. Иккинчи тур эса бехосдан бошланади ва бир неча дақиқа давом этади. Шифокорлар бу ҳолатни томир тортишишининг тоник тури, дея таснифлайдилар.

Томир тортишиши икки турга ажратилганлиги билан уларнинг келиб чиқиш сабаблари бир хил яъни инфекцион касалликлар, озиқ маҳсулотлари, (дори воситалари)дан заҳарланиш, бош мия жароҳатлари, невроз, моддалар алмашинувининг бузилиши, юрак ва қон хасталикларига боғлиқ.

Томир тортишишига инфекцияларнинг ҳам таъсири борми?

Буни оддий йўл билан тушунтириш мумкин. Шамоллаш сабабли инсонларда истима юзага келади. Термометр кўрсаткичи +39 +40 C даражага етганида оёқ ва қўл томирларида тортишиш юзага келиши мумкин. Шамоллашни инфекциялар келтириб чиқаради.

Иситмада томир тортишишининг сабаби шундаки, истима туширувчи препарат қабул қилингач, мушаклар аста бўшашади.

Шунингдек, инсон бирор воқеа-ҳодисадан қаттиқ таъсирланса, қонда адреналин миқдорининг ортиши нафас олиш маромининг тезлашишига олиб келади. Организмга кислород келиб тушиши ўзгаргач, карбонат ангидрид даражаси ҳам пасаяди ва оёқ томирида спазм келиб чиқади.

Томир тортишганда қандай чора кўриш керак?

Оёқларингизда томир тортишишидан олдин спазм(оғриқ)ни сезган заҳотингиз оёқ мушакларни бўшаштириш мақсадида массаж қилинг.

Агарда шундан сўнг ҳам томир тортишадиган бўлса, ўтирган ҳолатингизда оёқ учини ўзингиз томонга тортинг. Бу ҳам натижа бермаса, оёқяланг ҳолатда пол устига юришга уриниб кўринг.

Бундай ҳолат кўп марта содир бўлса, терапевт-шифокор кўригидан ўтишингиз тавсия этилади. Юзага келаётган вазиятингиздан келиб чиқиб, , эндокринолог, кардиолог, нефролог ва невролог мутахассислар кўригидан ўтиш маслаҳат берилади.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив