Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Исроил мудофаа кучлари Ғазо марказини босиб олди
Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрининг марказида ҳаво кучлари ва денгиз флоти билан тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда жанг қилмоқда, деди мудофаа вазири Йоав Галлант телевидение орқали қилган чиқишида.
“ЦАХАЛ кучлари Ғазо шаҳрининг марказида жойлашган. Улар шимол ва жанубдан яқинлашиб, ҳаво кучлари ва денгиз флоти билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда ҳужум қилишди”, - деди у.
Вазир Ғазо секторини инсоният томонидан қурилган энг йирик террорчилик базаси деб атади ва Фаластин гуруҳлари 240 дан ортиқ гаровга олинганларни озод қилмагунча, гуманитар пауза қилиш имкониятини рад этди.
Унинг сўзларига кўра, Исроилга халқаро босим кучаяди, бироқ Тел-Авив ҲАМАС устидан тўлиқ ғалаба қозонгунча ҳарбий амалиётларини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.