Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Қаршида бир оиланинг уч нафар фарзанди ис газидан заҳарланди. Улардан бири вафот этган
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 13 ёшли бола ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда “Газета.uz” Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 11 декабрь куни соат 10:20 ларда шаҳарнинг Пахтазор маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2009 йилда туғилган И.И. яшаш хонадонида газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Вояга етмаган 2013 йилда туғилган О.И. ва 2011 йилда туғилган Б. И. заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилди.
Тармоқларда бола оиланинг катта фарзанди бўлгани, бошқалари эса уларнинг укалари бўлгани, ҳозирда улар комада эканлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.