Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя
Черногорияда президент ваколатларининг қисқартирилишига қарши намойиш бошланди
12 декабрь куни Черногория парламенти президент тўғрисидаги қонунга унинг ваколатларини қисқартирувчи тузатишларни қабул қилди

Черногорияда президент ваколатларининг қисқартирилишига қарши намойиш бошланди. Намойишга чиққанлар полицияга фаол қаршилик кўрсатмоқда.
Маҳаллий RTCG телеканалининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан тахминан 17:30да (Тошкент вақти билан 21:30) Черногория парламенти биноси яқинида ўтказилган намойиш ташкилотчилари акция якунлангани ҳақида эълон қилган ва намойишчиларни ўз уйларига кетишга чақирган.
Митинг тугагандан сўнг, оломоннинг бир қисми уюшган ҳолда парламент яқинидаги ҳимоя панжараларига бориб уларнинг бир қисмини бузиб ташлашган. Шундан сўнг номаълум шахслар ниқоб кийиб, полициячиларга тош, шиша ва пиротехника воситаларини улоқтира бошлаган.
Полиция ходимларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ҳам қўлланган. Оқибатда бир неча полициячи яраланган.Тўқнашувлар оқибатида парламент биноси ҳам зарар кўрган, етказилган зарар миқдори аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Черногория парламенти президент тўғрисидаги қонунга унинг ваколатларини қисқартирувчи тузатишларни қабул қилди.
Ҳужжат иккинчи марта қабул қилинди, уни мамлакат президенти имзолаши шарт. Аввалроқ у қонуннинг биринчи вариантини имзолашдан бош тортган эди. Намойишчилар қонунга киритилган тузатишлар конституциявий тузумни барбод қилади, деб ҳисобламоқда.



