Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
“Иккинчи устозлар миллий форуми” ўз ишини бошлади
Тошкент туманида "Сифатли таълим – кучли жамият" шиори остида “Иккинчи устозлар миллий форуми” ўтказилди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, устозларга янги методик қўлланмалар ва дарсликларда кузатилган ўзгаришлар, методик ёрдам ҳамда ўқувчиларга дарс бериш жараёнини қизиқарли ташкил қилиш масалаларига бағишланган форумни Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов очиб берди.
Форум ишида Тошкент вилояти сенатори Мақсуда Ворисова ҳам иштирок этиб, тадбир иштирокчилари, яъни тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, маънавият бўйича ўринбосарлари, психологлар, гуманитар фан ўқитувчилари ҳамда боғча мудиралари билан "Янги Ўзбекистонда таълим тараққиёти" мавзусида суҳбатлашди.
Тадбир доирасида Тошкент тумани умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган устозлар туман ҳокими томонидан тақдирландилар.
2023-2024-ўқув йили бошланиши арафасида ўтказилган Форум давомида фан йўналишлари бўйича алоҳида гуруҳларга бўлинган ўқитувчиларга малакали педагоглар томонидан мастер класс дарслари ташкил этилди.



