Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
"Севимли" каналида ахлоқсиз саҳна қўйилиши бўйича текширув бошланди
Ижтимоий тармоқларда "Севимли" телеканалида ахлоқсизликка чорловчи саҳналар оммага тақдим қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги муносабат билдирди.
"Севимли" телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертиза тайинланди. Экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади", - дейилади муносабатда.