Qidirish

05:45 / 2022-01-18 74 0 Бизнес

Қуюқлашган қон жиддий хатарлардан огоҳлантиради

world-news

Қон инсон ҳаётининг асоси ҳисобланади. Организмда содир бўладиган жараёнларнинг барчаси қоннинг сифати ва таркибига боғлиқ бўлади. Унинг таркиби бузилганда қон қуюқлашиши, оксидланиши, унда холестерин миқдори ошиши қайд этилади. Қондаги бундай ўзгаришлар ички тизимлар ва аъзолар фаолиятининг босқичма-босқич бузилишига олиб келиши мумкин. Қон таркибининг ўзгариши ва унинг қуюқлашиши нафақат юрак, балки буйраклар, мия ва жигар каби бошқа муҳим аъзоларнинг фаолиятида жиддий салбий ўзгаришларга олиб келади...

Белгилари қандай?

Қон қуюқлашганда кузатиладиган асосий аломатлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Чарчоқ;
  • Уйқучанлик;
  • Бош оғриши;
  • Сурункали чарчоқ;
  • Эътиборнинг камайиши;
  • Депрессив ҳолатлар;

Қоннинг қуюқлашиши турли жиддий касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Масалан, миокард инфаркти, инсульт, оёқ веналарининг варикоз кенгайиши, стенокардия, атеросклероз, қон босимининг ошиши ва бошқалар.

Қон қуюқлашиши сабаблари

Нормал ҳолатда ҳар қандай одам қонининг 90% дан кўпроғи сувдан иборат эканлиги маълум. Агар киши мунтазам равишда газланган, хлорланган ёки оддий ифлос сувларни истеъмол қиладиган бўлса, организм бундай суюқликни тозалаш учун кўпроқ энергия сарфлайди. Бу эса қон сифатидаги жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин. Шифокорларнинг фикрига кўра, қон қуюқлашишига қуйидаги омиллар туртки бўлиши мумкин:

  • Оғир жисмоний машқлар пайтида ёки иссиқ иқлимларда инсон танасининг кучли сувсизланиши, нотўғри овқатланиш;
  • Инсон организмининг умумий оксидланиши;
  • Ферментатив етишмовчилик;
  • Тез-тез углеводлар ва шакар истеъмол қилиш;
  • Селен, рух, витамин C, леситин, ферментлар ва гормонлар ишлаб чиқаришда фаол иштирок этадиган бошқа моддалар танқислиги;
  • Қон айланиш тизимида зарарли холестерин ҳосил бўлиши;
  • Таркибида ёғ кўп бўлган овқатларни ортиқча истеъмол қилиш;
  • Талоқ ишлашида бузилиш ва бошқалар...

Аксарият одамларда қон қуюқлашишининг энг кенг тарқалган сабаби организмда суюқлик етишмаслиги ҳисобланади. Киши қанча улғайса, у шунча кам суюқлик ичиши аниқланган. Бу ҳолда, қон аста-секин қуюқлаша бошлайди.

Даво чоралари

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун кўплаб тиббий ва халқона воситалар мавжуд. Уларнинг аксарияти самарали ҳисобланади. Шунга қарамай, агар бемор етарли миқдорда сув ичмайдиган бўлса, ҳеч бир восита унга ёрдам бера олмаслигини унутмаслик даркор. Бу биринчи рақамли қоида бўлиши керак: етарли миқдорда сув ичиш. Катта ёшли киши учун бир суткада 1,5-2 литр сув керак бўлади. Бунда сув тоза бўлиши муҳимдир. Уни қайнатишга ҳожат йўқ, шунчаки филтрдан ўтказса кифоя.

Ушбу муаммони даволаш овқатланиш рационини тузатиш билан бошланади. Парҳез ҳам муваффақиятли даволанишнинг муҳим бир қисми десак тўғри бўлади. Қора седана таркибидаги тимохинон моддаси қонни суюлтиришда ёрдам беради. Ундан тайёрланган ALHADAYA капсулалари ҳам қон сифатини яхшилаш ва унинг қуюқлашишига қарши самарали восита эканлиги эътироф этилади.

Унутманг, қонни суюлтириш учун мўлжалланган маҳсулотлар нафақат асосий муаммони ҳал қилиш, балки нозик томирларни мустаҳкамлаш, улар кенгайиб кетишининг олдини олишга ҳам ёрдам беради...

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Фикр билдириш