Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади
2026 йилдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури амалга киритилади.
Президентнинг Ф–68-сонли фармойишига кўра, 2026 йил 1 январдан “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади. Дастур давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган.
Дастурнинг асосий вазифалари:
Давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқаролар ҳаёт сифатини яхшилаш;
Ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш.
Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш учун Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил қилинади.
Таклифлар ишлаб чиқиш ва дастурнинг самарадорлигини баҳолаш “Zero Bureaucracy” рақамли платформаси орқали амалга оширилади.