Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ҳукумат “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби”ни тасдиқлади
Ҳукумат қарори билан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишда ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талаблар аниқланди.
2025 йил 27 ноябрда қабул қилинган 749-сонли қарорга кўра, “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
Актив ва реактив энергияни ҳисобга олувчи ҳисоблагич, импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батарея;
Аниқлик синфи ва юкламасига мос ўлчов трансформаторлари;
Иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлари.
Электр объектларини лойиҳалаштиришда ҳисобга олиш тизимининг умумий хатолиги баҳоланади ва минималлаштириш чоралари кўрилиши шарт.
Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журнали юритилиши мажбурийдир.