Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда финтех соҳасини қўллаб-қувватлаш учун янги тизим ва инвестиция механизмлари жорий этилади
Президент қарорига мувофиқ, 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш, стартапларни молиялаштириш ва финтех бозорини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.
“Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 27.11.2025 й.) билан мамлакатда финтех бозорини жадал ривожлантириш бўйича янги тизим ва молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026–2030 йиллар мобайнида молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
— финтех стартапларига 1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш;
— бозор иштирокчилари сонини камида 200 тага етказиш.
Шунингдек, Марказий банк ҳузурида бир қатор муҳим тузилмалар ташкил этилади. Хусусан, устав жамғармаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган венчур фонд (МЧЖ шаклида) ҳамда молиявий технологиялар соҳасидаги стартаплар учун инновацион ҳаб иш бошлайди.
2026 йил 1 январдан эътиборан инновацион ҳаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича ўқув курслари ва сертификат олиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Бундан ташқари, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Марказий банк томонидан молиявий технологиялар соҳасига бағишланган халқаро форумлар ўтказилиши белгилаб қўйилди.
Ушбу чоралар финтех соҳасида инновацион муҳитни шакллантириш, стартапларни рағбатлантириш ва рақамли молиявий хизматлар бозорини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.