Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” ва токенлаштирилган молиявий воситалар учун янги тизим жорий этилади
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар иштирокчилари учун “очиқ банкинг” тизими ва токенлаштирилган молиявий воситаларнинг ҳуқуқий режими амалиётга киритилади.
Ўзбекистонда 2026 йил 1 сентябрдан банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган “очиқ банкинг” тизими жорий этилади.
2026 йил 1 январдан барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими бошланади. Унга кўра:
Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимини яратиш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади;
“Тартибга солиш қумдони” режими ва унинг муддати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Марказий банк томонидан белгиланади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан:
▪️ Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишга рухсат олади;
▪️ Лицензияга эга фонд биржаларида токенлаштирилган акция ва облигациялар жойлаштирилади ва улар учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этилади.