Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
«KompromatUZB» иши судда қачон кўриб чиқилиши маълум бўлди
“Kompromatuzb” иши бўйича суд кейинги ҳафтада жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Айни вақтда жиноят иши судьялар ўртасида тақсимланяпти.
Хабарга кўра, қуйидагилар айбланяпти:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айбланган Х.Д. (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган);
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан айбланган С.Х. (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган);
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган А.А. (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган);
Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган М.М. (аёл, 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган).
Айблов хулосасига кўра, жиноят иши бўйича 19 та жабрланувчи ва 10 та фуқаровий даъвогар бор, жиноят оқибатида уларга жами 5,1 млрд. сўм моддий зарар етказилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Telegram мессенжеридаги Kompromat.uzb ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли бир неча шахсларни ушлаганди.