Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Президент «Ялла» ансамблининг ижодий жамоасини мукофотлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ялла” ансамблининг ижодий жамоасини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.
“Ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти билан ўзбек эстрада санъатини ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасида маданий алоқалар, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, навқирон иқтидор эгаларининг қобилиятини рўёбга чиқариш, халқимиз, айниқса, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари ҳамда “Ялла” ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан мукофотлансин”, — дейилади фармон матнида.
Фармонга кўра:
"Эл-юрт ҳурмати" ордени билан
Закиров Фаррух Каримович – “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари
“Дўстлик” ордени билан
Алиев Аббос Саидович – “Ялла” ансамбли созандаси
Тохтаев Жавлон Рамзитдинович – “Ялла” ансамбли созандаси
Халиков Игор Якубович – “Ялла” ансамбли директори
Халиков Тимур Пулатович – “Ялла” ансамбли созандаси мукофотланди.