Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Бюджет талон-тарож қилинган: Қашқадарёда телерадиокомпания мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди
Прокуратура Қашқадарё телерадиокомпанияси (ҚТРК) мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатган. Улар давлат пулларини ўзлаштириш ёки талон-тарож қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда Effect.uz’га яқин манба хабар берди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаронинг аризасига биноан иш очилиб дастлаб телерадиокомпаниянинг бош ҳисобчиси Б.З ва чилангар А.Сга нисбатан 1 баравардан маъмурий жарима тайинланган.
Бундан ташқари, аризада кўрсатилган бошқа важлар бўйича мутахассислар иштирокида ўрганиш ишларида жами 81,5 млн сўм миқдордаги муаллифлик ҳақи, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ноқонуний тўланиб, бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан телерадиокомпания мансабдорларига нисбатан 167-модданинг 2-қисми, 209-модданинг 1-қисми билан жиноят иши очилиб, терговга жалб қилинган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.