Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Сурхондарёда ўқитувчи аёлларни урган шахс 1 ярим йил муддатга қамалди
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ўқитувчи аёлларни дўппослаган шахсга жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг апрель ойида Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши юзасидан 16 июнь куни жиноят ишлари бўйича Узун туман судида Г. Т. (1988 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган, 31-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган ҳукмга кўра Г. Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.