Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан илмга ва илм аҳлига муносабат ўзгарди, олимларнинг қадри тиклана бошлади» — Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Хивада бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги биринчи халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари ва ғолиб ҳамда совриндорларини табриклади.

“Хивада бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги биринчи халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари ва ғолиб ҳамда совриндорларини табриклайман. Олимпиадада уч қитъанинг 16 давлатидан ёш олимлар иштирок этди”, деб ёзади Мирзиёева.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда бундай нуфузли халқаро олимпиадалар бўлиб ўтиши бежиз эмас.
“Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан илмга ва илм аҳлига муносабат ўзгарди, олимларнинг қадри тиклана бошлади. Таълимга янги талаблар қўйиляпти, бутун тизим янгиланмоқда”, дейди Саида Мирзиёева.
Маълумот ўрнида, Хива шаҳрида 11-17 июнь кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк маротаба Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ташкил этилди.
Унда Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этди.
Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медал соҳиблари:
1. Маҳмудов Абдуллоҳ — Ўзбекистон 2. Назаров Азизбек — Ўзбекистон 3. Эфендиев Расул — Россия Федерацияси 4. До Пҳй Қуоc — Ветнам 5. Ҳакимова Шаҳзода — Ўзбекистон 6. Нгуен Нгуен Ҳаи — Ветнам 7. Ле Қуанг Труонг — Ветнам 8. Нгуен Ҳуу Тиэн Ҳунг — Ветнам.



