Сўнгги янгиликлар
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ўзбек снайпер қизи ҳақида фильм олинди
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Cinema of Central Asia" студияси томонидан суратга олинган "Ўзбек қизи" бадиий фильмининг илк катта премьераси бўлиб ўтди.

Ушбу фильм ўтган асрнинг 1941-1945 йилларида бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон уруши йилларида иштирок этган ўзбек хотин-қизларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши даврида аёлларни урушга сафарбар этиш бўйича ҳукумат қарори эълон қилинган.
Мазкур ҳужжат асосида 1942 йилнинг 1 майидаёқ Ўзбекистондан 448 нафар аёл Қизил армия сафига сафарбар этилган. Шу йил охирига келиб эса бир минг 600 нафар ўзбек аёллари урушга юборилиб, жанг майдонларида душманга қарши курашда катта жасорат кўрсатган.
Архив ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, булар асосан 19 ёшдан 26 ёшгача бўлган аёллардир. Улар орасида душман билан юзма-юз туриб, жанг олиб борган Зебохон Ғаниева, Раҳима Алимова, Азизахон Қаландарова, Шарофат Эшонхўжаева, Сора Шукурова, Хосият Усмонова, Роза Иброҳимова, Саломат Сангидова, Собира Мажидова сингари хотин-қизлар фахр билан тилга олинади.
Фильм сценарий муаллифлари Бахтиёр Абдуғофур, Игор Костейченко ва Мансур Абдухолиқов, постановкачи режиссор Акбар Бектурдиев, операторлар Ҳусан Алижонов ва Максим Куровский, монтаж устаси Хуршид Алихўжаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.
Фильмда ролларни Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Лапаницин Сергей, Милана Иванова ва бошқалар ижро қилган.



