Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

01:03 / 2023-05-03 1291 7 Мақолалар

Фарғонадаги «FEYXAN TEKS» кластерининг фермерларга 29 млрд қарзи борлиги айтилди. Фермерлар 2023 йил учун бойкот эълон қилишмоқчи...

Фарғона вилояти Фурқат туманида 2022 йил пахта хосили ҳисобидан якуний тўловларни ундиролмаётган фермерлар 2023 йил қарздор кластерга пахта хом-ашёсини топширмоқчи эмас. Чунки, бунга етарли сабаблар бор.

world-news

Маълумки, давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида занжир тизимини яратишда кластерлар фаолиятига урғу берганида кластерлар – бу даладан истеъмолчигача бўлган жараённи назарда тутган эди.

Лекин, ушбу тизимдан фақат ўз манфаати учун фойдаланаётган айрим кластерларнинг жиддий камчиликлари натижасида фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигида хосилдорликни ошириш ва самарадорликка эришишга бўлган иштиёқи ва мақсадларини сўниб боряпти.

Хусусан, Фарғона вилояти Фурқат туманида фаолият юритувчи “Фейхан текс” МЧЖ пахтачилик кластери 2022 йил фермерлар билан тузилган шартнома шартларини бажаришда бир қатор жиддий камчиликларга йўл қўйишни бошлади:

– фермер хўжаликларининг 2022 йил кластерга топширган пахта хом-ашёси учун якуний тўлов муддати 2022 йил 31 декабрга қадар деб белгиланган бўлсада, шу кунга қадар худуддаги хўжаликлардан 29 млрд қарзи тўлаб берилмади.

– шартномада белгиланган муддатларда бўнак маблағлари ажратилмаслиги ва кечикиши, сўралган бўнак тўловларига маблағ мавжуд эмаслигини сабаб қилиб, хусусий корхоналар билан келишувга эришиб, улар томонидан махсулот (минерал ўғит, ёқилғи ва кимёвий восита) лар сунъий оширилган нархларда етказиб берила бошлади.

Ўз маблағлари мавжуд эмаслиги ёки кластердан аванс маблағлари ажратилмаганлиги сабабли фермер хўжаликлари ушбу таъминотчи корхоналардан қиммат махсулотларни олишга мажбур бўлган. Айрим корхоналар моддий манфаатдорлик устунлиги боис Фурқат тумани билан оралиқ масофа 80-90 километр бўлишига ҳам қарамасдан ёқилғи етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

– таъминотчи корхоналардан қарз тўловлари тўғридан-тўғри шу корхоналар хисобига хўжаликлар рухсатисиз учинчи шахс фойдасига ўтказиб бериш схемаларидан фойдаланила бошланди. Фермер хўжаликларининг солиқ ва мажбурий тўловлардан қарзи қолиб, уларнинг хақдорлигини учинчи шахс фойдасига фермер хисобрақамидан эмас, балки кластер томонидан тўғридан-тўғри ўтказиб бериш ҳоллари кўпайган.

– 2022 йил фъючерс шартномаларида хўжаликлар томонидан камида 15 кун олдин агротехник тадбирлар йўналишлари ва суммаси қайд этилган талабнома юборилиши ва шу юборилган талабнома асосида бўнак ажратилиши назарда тутилган.

Лекин, “Фейхан текс” МЧЖ томонидан талабномаларнинг хеч бирига Ўзбекистон Республикаси “Мурожаатлар тўғрисида”ги қонуни талабларига амал қилмаган ҳолда жавоб берилмаган. Натижада фермер хўжаликлари вегетация даврида ўз вақтида бўнак ажратилмаганлиги сабабли кўп хосил йўқотишган.

– Фурқат туманида пахтачилик билан шуғулланувчи 98 нафар фермер хўжаликлари “Фейхан текс” МЧЖга нисбатан иқтисодий судга даъво киритган. 2022 йилда фермер хўжаликлари билан имзоланган шартномаларни туман Қишлоқ хўжалик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш кластер зиммасига юклатилган бўлсада, бу кластер томонидан қасддан амалга оширилмаган.

Натижада суд жараёнларида “Фейхан текс” МЧЖ томонидан Вазирлар Махкамасининг 04.09.2003 даги ВМ-383-сонли Қарори талабларини важ қилиб, суддан 2022 йил тузилган фьючерс шартномаларини хақиқий эмас деб топилишини талаб қилмоқда ва бунинг натижасида якуний ҳисоб-китоблар бўйича асосий қарзни ундиришга суд қарори чиқарилиб, ўз вақтида амалга оширмаган тўловлар юзасидан шартнома бўйича ҳисобланган пеня ва жарима тўловларини қаноатлантирилмаяпти.

Aгар бу шартномалар ҳақиқий бўлмаса, кластерга “Қишлоқ хўжалигини Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси”дан кредит ресурслари ажратилиши қанчалик мантиққа тўғри?!

Ҳозирги кунда туманда фаолият юритувчи фермер хўжаликларининг солиқ ва унга тенглаштирилган тўловлардан жуда катта миқдорда мажбуриятлари мавжуд.

Натижада Фурқат туман МИБ ундирув учун қарор билан хўжаликларнинг мулки (бино-иншоотлари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик техникалари ва бошқалар)га нисбатан таъқиқлар, ДСҚ томонидан ҚҚС гувохномасини тўхтатиш ва бошқа таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Шунингдек, апрель ойида Фарғона вилояти давлат солиқ инспекцияси томонидан 30 дан ортиқ фермер хўжаликларига 2022 йил топширилган пахта хом-ашёсини учун белгиланган қўшимча қиймат солиғи ва бошқа солиқларни тўлаш имконияти йўқлиги сабабли банкротлик ҳолатини қўллаш тўғрисида огоҳлантириш юборилган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида фермерлар 2023 йил учун пахта кластерларидан бўнак олаётган пайтда, 2022 йил учун пулини ололмаётган Фурқат тумани фермерлари яна ўша қарздор кластерга қандай ишониб шартнома тузиши мумкин?! 2023 йил ҳам ҳудди шундай мауммолар бўлмаслигига ким кафолат беради?

Изоҳлар 5

Маъмуржон Бозоров
2023-May-03 07:37
Барчани кўз ўнгида Фейхан текс МЧЖ сўнаётган корхонага ўхшаб кўринади, аслида Фейхан текс МЧЖ ёки унинг таъсисчиси иштирокидаки корхоналарни хам ўрганиш керак. Чунки, Фейхан текс МЧЖнинг қарзлари асосан Фейхан кластер МЧЖ орқали тўлаб берилмоқда.
Маъмуржон Бозоров
2023-May-03 07:40
Фергана строй сервис МЧЖ орқали томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатамиз деб фермерларни қон қақшатиб, ишлар чала ёки тугатилмаган. Лекин, фермерлар кредит хисобидан тўловларни амалга ошириб бўлган. Хатто суд-прокуратура хам ожиз
Жамшид
2023-May-03 09:02
Машенник кластрлар иш урни ташкил килиш урнига сокка килиш дарди.
Сиддиков Кахрамон
2023-May-03 10:42
Фуркат туманига Кластер керак эмас.
Бозоров Хуршид
2023-May-03 21:57
Бечора кластр керак эмас
Фикр билдириш