Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистонда 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб 2 баробар ортади
Кеча, 13 январь куни Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясидаги устувор йўналишлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар, қўмита экспертлари, вазирлик ва идоралар масъуллари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар дастлаб Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.
Таъкидланганидек, углеводородлар захиралари йил сайин камайиб бориб, жаҳон бозорида нефть ва газ нархи кўтарилмоқда, бу эса ўз навбатида инсониятга қуёш, шамол ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистонда ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг ривожланиши, аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб кескин ошиши, 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим миллий мақсад ва вазифаларидан бири 2030 йилгача қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергия улушини жиддий равишда кўпайтиришдан иборат. Бу борада бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Шу мақсадда 2022 йилда Қорақалпоғистонда 1700 МВт.лик шамол электр станциясини қуриш бўйича лойиҳа битими имзоланиши режалаштирилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни тизимли равишда ташкил этиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш таклифи берилди.
Бу борада “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўзда тутилган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни жорий қилиш орқали хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорларни соҳага жалб этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда бугунги кунда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегия лойиҳасида ҳам мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш орқали иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этиб ўтилди.
Ҳужжат лойиҳасида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.
“Энергетика соҳасида хусусий сектор улушини оширишни инобатга олган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини жадал ривожлантириш учун замонавий “яшил” ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш Стратегияда ўз аксини топганлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.
Стратегия лойиҳасида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 40 млрд кВт.соатга ошириб, жами 110 млрд кВт.соатга етказиш, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда ҳавога чиқариладиган зарарли газларнинг ҳажмини 8 млн тоннага камайтириш ҳам мақсад қилингинлиги тилга олинди.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8та шамол электр станцияларни қуриш ҳисобига 4 ГВт, 10та қуёш фотоэлектр станциялар ишга тушириш орқали 4 ГВтга қўшимча қувватларни барпо этишни қамраб олган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Йиғилиш иштирокчилари саноат тармоқларида йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш, уй-жой-коммунал ҳўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан бири эканлигини алоҳида қайд этишди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ўз эҳтиёжлари учун иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқишда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш компонентини киритиш тартиби жорий этилади.