Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Сурункали чарчоқ касалликми? Ундан қандай қутулиш мумкин?
Сурункали чарчоқ синдроми касаллик деб аталади. Унинг асосий сабаби организмдаги вируслардир. Белгиларига тўхталадиган бўлсак, инсонда мушаклардаги оғриқ ва ўзини яхши ҳис қиламаслик билан намоён бўлади. Касалликка асосий сони - бу 25-45 ёшдаги йирик шаҳарларда яшайдиганлар дучор бўлади. Ушбу тоифадагилар оиласини таъминлашга ва касбий ўсишга қаттиқ интилиб, ўзларида ривожланаётган аломатларга эътибор бермайди. Натижада, ортиқча юкламалар таъсирига тушиб қолади.
Белгилари
- узоқ вақт давом этадиган ва ўтиши қийин бўлган доимий чарчоқ;
- заифлик ҳисси;
- оддий ишларни бажаргандан кейин ҳам тез ҳолсизланиш;
- бутун танадаги, айниқса мушаклардаги оғриқ;
- фикрлаш қобилиятининг ёмонлашиши;
- уйқу бузилиши;
- қўрқувнинг кучайиши;
- кучли бош оғриғи;
- бефарқлик;
- шамоллашга мойиллик ва сурункали касалликларнинг тез-тез кучайиши.
Сабаблари
Сурункали чарчоқ синдроми марказий асаб тизими учун зарур бўлган моддаларни организм еталича қабул қилиш даражаси пасайганда келиб чиқади. Тана аъзоларига кераклича витаминлар етиб бормаганлиги ҳисобига, одам касалликларга тез чалинадиган бўлиб қолади. Ўз-ўзидан кимлар хавфли гуруҳга мансуб деган савол туғилади.
Хавфли гуруҳга мансублар
Булар:
- йирик шаҳар аҳолиси (хавф 85-90%);
- шахсий гигиенага амал қилмайдиган шахслар;
- кун давомида компьютер қаршисида ишлайдиганлар;
- экологик муҳити ёмон ҳудудларда истиқомат қиладиганлар;
- тиббиёт ходимлари, учувчилар, қутқарувчилар, сиёсат вакиллари, темир йўл транспорти операторлари, тадбиркорлар;
- сурункали касалликлардан азият чекаётганлар;
- руҳий касалликлар, депрессия ва стрессни бошдан кечираётган шахслар;
Юқоридаги мисоллардан билиб олишимиз мумкинки, сурункали чарчоқ синдроми руҳий патология эмас, балки саломатликдаги муаммолар орқали келиб чиқадиган белгиларга эътиборсизлик натижасидир...
Ечим қандай?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, дастлаб беморнинг атрофида соғлом психологик муҳит яратиш лозим. Ташхис қўйилгач беморга бу оғир касаллик эмаслиги, балки умумий чарчоқ ҳолати эканлиги ҳақида тушунтириш берилиши кераклиги, бу ҳолатдан тўла тузалиб кетиши тушунтирилади. Бундай ёндашув албатта, беморга ижобий таъсир кўрсатади. Даволашда психотерапия, физиотерапевтик муолажалар, игнатерапия, уқалаш ва умумий тонусни оширувчи дорилар катта ёрдам беради. Беморга ичиш, чекиш каби ёмон одатлардан воз кечиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва дам олиш сиҳатгоҳларига бориб туриш тавсия этилади. Бундан ташқари, турли шифобахш ўсимликлар, халқ табобати усуллари ҳам яхши самара беради.
Кашнич, ялпиз, тоғрайҳон ҳамда қора седана, кувватсизлик ва сурункали чарчоққа қарши табиий ёрдамчидир. Айниқса, қора седана таркибидаги тимол моддасининг иммунитетни оширишда, шамоллаш, сурункали чарчоқ ҳамда қувватсизликда ижобий таъсир кўрсатиши эътироф этилади. Бугунги кунда олий навли қора седанадан тайёрланган ALHADAYA капсулалари Ўзбекистондаги 50 мингдан зиёд мижозларини топиб улгурган. Саломатликни асрашда, касалликларга қарши курашда энг яхши усул табиий йўл эканлигини унутманг!
Реклама ҳуқуқи асосида