Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Аёлларни ҳушёр торттирадиган касаллик. У жинсий йўл билан ҳам юқиши мумкин...
Цистит − бу қовуқ шиллиқ пардасининг яллиғланиши бўлиб, аёллар кўпроқ чалинадиган дарддир. Ер юзидаги нозик хилқат вакилаларининг, деярли ярми ҳаётида бир марта циститни бошидан ўтказган. Кўпинча бу касаллик 25 дан 30 ёшгача ёки 55 ёшдан ошган аёлларда кузатилади.
Цистит — совуқ мавсум касаллиги деган афсона мавжуд. Бу ҳақиқатга яқин эмас. Масалан, нафас йўллари инфекцияси, жинсий алоқадан кейин сийдик йўлларининг яллиғланиши, атирли совун ва ҳаттоки рангли ҳожатхона қоғозига нисбатан аллергия туфайли касаллик ёз фаслида ҳам юзага келиши мумкин. Циститнинг икки: ўткир ва сурункали тури мавжуд.
Циститга етакловчи омиллар
Касалликнинг ривожланишига замин яратадиган хавф омиллари ҳам мавжуд. Жумладан, синтетик толалардан тайёрланган тор ички кийимлар кийиш. Бу генитал ҳудудда бактериялар ривожланишига ёрдам беради ва цистит ривожланиш эҳтимолини оширади.
Жинсий ҳамроҳларнинг тез-тез ўзгариши ва ҳимояланмаган жинсий алоқа қилиш жинсий йўл билан юқадиган касалликлар ривожланиш хавфини оширади. Бунинг фонида сийдик йўллари ва сийдик пуфаги яллиғланиши ҳам мумкин. Ичак касалликлари ва ич қотиши фонида шартли-патоген микроорганизмлар фаоллашади, улар эса сийдик йўлларига кириб бориши мумкин. Бу ҳам цистит хавфини оширади...
Даво чоралари қандай олиб борилади?
Кенг тарқалган фикрларга қарамай, совқотиш қовуқ яллиғланишининг асосий сабаби эмас. Бу омил фақатгина организм қаршилигининг пасайишига олиб келади, бунинг натижасида организмда аллақачон мавжуд бўлган инфекциялар фаоллашади, масалан пиелонефрит (буйракларнинг яллиғланиши), кандидоз (замбуруғли касаллик) ва ҳоказо.
Циститни даволаш пайтида бемор зироворларга бой, аччиқ, шўр, тузланган овқатлардан, спиртли ичимликлардан чекланиши ҳамда кунига 1,5-2 литр сув ичиши керак. Инфекцион циститда антибиотиклар, фитопрепаратлар, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи дорилар қўлланилади. Ўткир цистит даври 7-14 кун.
Даволанишнинг биринчи ёки иккинчи кунида енгиллик пайдо бўлиши мумкин. Аммо сийдик таҳлиллари тўлиқ меъёрлашгунга қадар дориларнинг дозасини ва қўллаш частотасини тўхтатмаслик ёки камайтирмаслик керак. Агар даволаниш муддатдан олдин тўхтатилса, цистит белгилари яна пайдо бўлади. Фақат кейинги сафар уни даволаш қийинроқ бўлади, сурункали цистит ҳолатига ўтади.
Сурункали циститни даволаш мураккаб ва узоқ вақт талаб қилади. Шунинг учун шифокор назоратида ва қунт билан даволаниш керак. Фақат антибиотиклар, фитопрепаратларнинг ўзи камлик қилади. Қўшимча қон айланишини яхшилайдиган дорилар, витамин ва антиоксидантлар буюрилади.
Циститнинг олдини олиш ёки даволашда дори-дармонлар ва антибиотиклар билан бир қаторда табиат неъматлари ҳам яхши самара бериши аниқланган.
Булар, мойчечак, беҳи, қизилпойча қайин, арчагул, маккажўхори попуги ҳамда қора седана. Масалан, 1 ош қошиқдан қайин, арчагул, маккажўхори попугини аралаштиринг. Бу аралашмадан 1 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйинг ва қопқоғини ёпиб, 2 соат дам беринг. Сўнг сузгичдан ўтказиб, кунига 4 марта овқатланишдан олдин ¼ стакандан ичиш ҳам фойдали.
Бундан ташқари қора седана шамолашга ва турли инфекцияларга қарши ажойиб малҳам бўла олади. Буйраклар фаолиятини яхшилашда кўмаклашиб, аёллар саломатлигига ижобий кўрсатади. Бугунги кунда олий навли қора седанаданн тайёрланган АЛҲАДАЯ капсулалари ўз соғлигига бефарқ бўлмаган минг-минглаб инсонлар ишончини қозониб улгурган. Она табиатнинг ўзи минг-минглаб дардларга шифо бўладиган мўъжизага эга эканлигини ёддан чиқармайлик!
Реклама ҳуқуқи асосида