Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Ўқувчиларни дарс вақтида пул йиғишга юборилишига йўл қўйган мактаб директори вазифасидан озод этилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича тезкор топшириқ берган.
Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида жойлашган 17 мактаб ўқувчиларининг дарс вақтида уйларига пул олиб келиши учун жўнатилган акс этган видеодаги ҳолат тезкор тарзда ўрганиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан топшириқ берилди.
Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат ҳақиқаттан ҳам “Ташаббусли бюджет” билан боғлиқлиги ўз тасдиғини топди. Мактаби яқинда таъмирдан чиққан бўлишига ҳамда қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайдиган ҳолатга йўл қўйганлиги учун мактаб директорини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинди, ўқитувчига эса огоҳлантириш берилди.
“Бу ҳолат қолган мактабларда такрорланмаслигига ишонамиз ҳамда мактабга ўқитувчи дарс бергани, фарзандларимиз эса таълим олиш учун боришини унутмаслигингизни сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.