Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Россияда ўзбек ҳамда тожик қурувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
Оммавий муштлашув натижасида қурувчиларнинг бир нечтаси бошидан оғир жароҳат олиб, реанимация ётқизилган.
Москвадаги турар-жой мажмуаси қурилишида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “База” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 18 март куни эрта тонгда “Остров” турар-жой мажмуасининг элликдан ортиқ ишчиси оммавий муштлашув уюштирган.
“База”га кўра, қурувчилар овқатланиш вақтини ўзаро тақсимлай олишмаган. Яъни Ўзбекистон фуқаролари тожикистонлик ҳамкасбларидан олдин овқатланишни хоҳлашган, табиийки улар ҳам худди шуни исташган.
Оммавий муштлашув натижасида қурувчиларнинг бир нечтаси бошидан оғир жароҳат олиб, реанимацияга ётқизилган. Уларнинг яна бир гуруҳи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб кетилган.
Маълумот ўрнида, ЛCД “Остров” бизнес-класс объекти ҳисобланади. У Туркиянинг “АНТ Япы Санайи ве тиджарет Аноним Ширкети” компанияси томонидан қурилмоқда.