Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Блогер Dili.me қўлга олинди
Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган.
Блогер Dili.me дўстлари билан бир фуқарони калтаклагани учун қўлга олинган.
Маълум қилинишича, 23 январь куни Dili.me номи билан танилган вайнер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан буйин товлаб келган. Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.
Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.