Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Осиё кубоги финалида!
Бугун Осиё кубоги U-20 чорак финалида Ўзбекистон Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Бугун Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган U -20 Осиё кубогининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада “А” гуруҳида иштирок этиб, 7 очко тўплаб ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон У-20 терма жамоаси “C” гуруҳида 7 очко тўплаб, биринчи ўринда плей-офф йўлланмасини қўлга киритган Жанубий Корея билан финал йўлланмаси учун куч синашди.
Жамоалар қизиқарли кечган баҳснинг асосий дақиқаларида 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. Шундан сўнг жамоалар ғолибни аниқлаш учун қўшимча бўлимга юзланишди. Аммо қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмади. Бироқ, пенальтилар сериясида Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Бироз аввал якунига етган иккинчи ярим финал баҳсида Ироқ терма жамоаси Япониядан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Ироқ термасини гуруҳ босқичида 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.