Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:52 / 2023-03-14 880 0 Ҳодисалар

Навоийда халқ таълими бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди. Улар бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланяпти

Навоий вилояти Хатирчи туманида бюджет маблағларини талон-торож қилган халқ таълими бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

world-news

Маълум қилинишича, Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Н.О.нинг Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан ҳамда бўлимдаги ижтимоий-маънавий муҳитдан норози бўлиб, Президент виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатлари агентлик томонидан кўриб чиқилган.

Ўрганиш натижасига кўра, муаллифнинг шикоятлари ҳамда тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган.

Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда ушбу ХТБ мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йилнинг июнь-декабрь ойларида 43,6 миллион сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан 26 февраль куни ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисм “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш